Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги президент фармони билан Бош прокуратурага қуёш панелларини ўрнатиш режасининг ижросини таъминлаш топширилди. Энергетика вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда уларни туман ва шаҳарларда ўрнатиш дастурини ишлаб чиқади.
Душанба куни Бухоро вилоятидаги «Бухоро-Урал» магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария юз берди. «Ўзтрансгаз» ва Энергетика вазирлиги «ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилаётганини» маълум қилди.
Anorbank Тошкент марказидаги Энергетика вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» компанияси биноларини 439,6 млрд сўмга (34 млн доллар) сотиб олди. Декабрь ойи охирида Энергетика вазирлиги Янги Тошкентга кўчиб ўтиши, у ерда давлат органи ва унинг тузилмалари учун янги бино қурилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ижтимоий тармоқларда электр энергияси истеъмоли 200 кВт/соатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўм тўланиши бўйича ёлғон маълумотлар тарқалмоқда, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги. Лимитдан ошгандаги қўшимча тўлов миқдори аҳолига эмас, тадбиркорларга камайган.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон магистраль электр тармоқлари операторлари «яшил» энергия коридори лойиҳасини амалга ошириш учун қўшма корхона ташкил этди.
Энергетика вазирлиги биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми тўрт баробар оширилганини маълум қилди. 6 декабргача 2000 тонна Аи-80 бензини чиқариб келинган бўлса, 12 декабрь куни бу миқдор 8000 тоннадан ошди. Шунга қарамай, бензин нархи деярли ўзгармаяпти.
Энергетика вазирлиги кескин совуқ туфайли электр ва газга бўлган талаб сезиларли даражада ошганини маълум қилди. Қувурларда газ босимининг пасайиши сабабли бир қатор газ қуйиш шохобчаларининг фаолияти вақтинча чекланмоқда. Бироқ электр энергиясини етказиб беришга мажбурий чекловлар киритилмайди.
Энергетика вазирлиги иссиқхона хўжаликларига газ етказиб беришда чекловлар мавжудлигини рад этди. «Иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга оширган ҳолда табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга», — дейилади хабарда.
Энергетика вазирлиги қуёш панеллари ўрнатишга мажбурловга учраган тадбиркорлар учун мўлжалланган телефон рақамлари сонини кўпайтирди. Аввал эълон қилинган рақамга 1 суткадан кўпроқ вақтда 1232 та қўнғироқ бўлган.
Ўзбекистонда 2030 йилгача электр энергиясига бўлган талаб ҳар йили 7,5 фоизга ошади, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг айтишича, қайта тикланадиган энергетика лойиҳаларини амалга ошириш билан бирга, ГЭС қуриш, ИЭСларни модернизация қилиш ва қуриш режалаштирилмоқда.
Бойсундаги «М-25» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлишидан ташқари, яна 11 киши жароҳатланган, дея Энерговазирлик брифинг маълумотларини эълон қилди. Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳолатга «коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари»ни сабаб қилиб кўрсатди.
Энерговазирлик тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани, бу ишни қилмаганлар эса электрдан узиш билан қўрқитилаётгани ҳақидаги хабарларга жавобан «қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш йўқ»лигини айтди. ЎзЛиДеП эса ҳолатлар тасдиқланса, вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юбормоқчи.
Тошкентдаги «Л-Паркентский-1» электр тармоғи ва «Лафарга» подстанциясида носозлик юзага келди. Бунинг оқибатида иккита тумандаги 3 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилди. Ҳудуд аҳолиси 4−5 соатдан буён чироқ ёнмаётганидан шикоят қилмоқда. Энергетика вазирлиги ноқулайлик учун узр сўради.
Ўзбекистонда 2024 йилда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25−30 фоиз қисми «яшил» станциялар ҳиссасига тўғри келмоқда. 3 йилда ИЭСлар ишлаб чиқарган электр энергияси улуши 90 фоиздан 70 фоизгача тушди.
Булунғур туманидаги ғишт ишлаб чиқариш заводи 1 млрд 109 млн сўмлик 1 млн 286 минг кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда 25 июлда соат 15:47 да энерготизимида истеъмол қуввати 11 822 МВтни ташкил қилиб, рекорд ўрнатди. Бу аввалги рекорддан 343 МВт кўп. 26 июль кун эса электр энергияси истеъмоли аввалги рекордни 0,9 млн кВт/соатга янгилаб, 253,3 млн кВт/соатни ташкил этди.
Ўзбекистонда бизнес ва бошқа юридик шахслар илгари электр энергияси учун 1 кВт/соат 900 сўм бўлган тарифда белгиланган лимитдан 10 фоизга ошиб кетса, 960 сўмдан тўларди. Энди ортиқча ҳажмга 2 бараваргача бўлган тариф (1800 сўм) қўлланади. ҲЭТ янги қоидаларни тушунтирди.
Энергетика вазирлиги яқин истиқболда электр энергияси учун ойлик 200 кВт соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас дея таъкидлади. Вазирлик маълум қилишича, июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган.
Биринчи чоракда газ сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқни қоплаш учун давлат бюджетидан 8,1 трлн сўм субсидия ажратилди. Бу бутун 2024 йил учун режалаштирилган субсидиялар умумий ҳажмининг 85 фоизини ташкил этади.
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахслар учун белгиланган лимитнинг 10 фоизидан ортиғи миқдорида газ ёки электр энергияси истеъмоли учун оширувчи коэффициентлар қўлланади, деди энергетика вазири. Истеъмолчилар энергоаудити бўйича ҳам янги тартиб жорий этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг